Орамизда тирноққа зор бўлган оилалар қанча. Яратгандан фарзанд сўраб тилаб умрларини ҳам ўтказган кишилар ҳам оз эмас. Бироқ, “ота” лик масъулиятини унутиб қўйган кимсалар ҳам топилади.
2021 йил март куни, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ суд мажлиси биносида бўлиб, З.С.Ибрагимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эгамовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан Умаров Абдирасул Худайбергановичга (барча исм шарифлар ўзгартирилган) нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди.
Ҳуқуқбузар А.Умаров, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 10.08.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, фуқаро З.Шакарованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлса-да, 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар ундирилиши лозим бўлган жами 42.372.488 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.
Ҳуқуқбузар А.Умаров суд мажлисида, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 02.08.2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, фуқаро З.Шарипованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганлигини, шу вақтга қадар ҳеч қаерда ишламаганлиги, оилавий шароити тўғри келмаганлиги учун 2016 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар тўланиши лозим бўлган жами 42.372.488 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан юрганлигини, ҳозирда алимент пулларини тўлашга шароити йўқлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини, оилавий шароитини инобатга олиб, ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраган бўлса-да, суд ҳуқуқбузар А.Умаровга жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини МЖтКнинг 31-моддасига асосан қилмишини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, МЖтКнинг 32-моддасига асосан қилмишини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, МЖтКнинг 474-моддаси 2-қисмида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши белгиланганлигини, ҳуқуқбузар А.Умаров томонидан қарздорлик тўланмаганлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Зеро, “Қилмиш-қидирмиш!” деган нақл бежизга айтилмаган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.