Оқдарё тумани ҳокими "Captiva"сидаги «мигалка» туфайли жаримага тортилди

Оқдарё тумани ҳокими "Captiva"сидаги «мигалка» туфайли жаримага тортилди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абиловнинг давлат рақами 30 330 SАА бўлган Captiva русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчилик билан «мигалка» (стробоскоп) ўрнатилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан чора кўриш бўйича туман ИИБ ЙҲХБ Оқдарё туман бўлими бошлиғи катта инспектор лейтенант Н.Ибрагимовга мурожаат этилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик амалдор — туман ҳокимининг хизмат автомобили билан боғлик эканлиги учун турли баҳоналар билан инкор қилинишига ҳаракат сезилди.

Шундан сўнг ушбу ҳолат Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошқармасида муҳокама қилинди ва бошқарма раҳбарияти аралашуви натижасида ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!