Оқ уй Хитой авиакомпанияларига АҚШга парвозларни тақиқлади 

Оқ уй Хитой авиакомпанияларига АҚШга парвозларни тақиқлади 

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой авиакомпанияларига АҚШга йўловчи парвозларини бажаришни тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ транспорт вазирлигининг 3 июндаги буйруғида айтилган.

Ҳужжатда тақиқлов 16 июндан кучга кириши, бироқ бу сана эртароққа кўчирилиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.

Бу Вашингтоннинг Пекиннинг АҚШ авиакомпанияларига 1 июндан аввалги ишлаш тартибига қайтишини рад этишига жавоб бўлган. АҚШ авиакомпаниялари коронавирус пандемияси сабабли Хитойга парвозларни қисқартиришига тўғри келганди. “Хитойнинг илтимосимизни маъқуллай олмаслиги ҳаво транспорти ҳақидаги келишувимизнинг бузилиши ҳисобланади”, дейилган АҚШ транспорт вазирлиги ҳужжатида.

Ушбу тақиқлов Air China, Beijing Capital Airlines, China Eastern Airlines, China Southern Airlines, Hainan Airlines, Sichuan Airlines ва Xiamen Airlines авиакомпанияларини қамраб олади.

22 май куни Вашингтон Пекинни АҚШ авиакомпанияларига парвозларни қайта бошлашга тўсқинлик қилаётганликда айблаганди ва Хитойнинг Air China, China Eastern Airlines, China Southern Airlines ва Hainan Airlines авиакомпанияларига АҚШ транспорт вазирлигига ўз рейслари жадвали ва улар ҳақида бошқа маълумотлар тақдим қилишни мажбурлаб қўйган. Вазирлик Хитой авиакомпаниялари рейсларини “амалдаги қонунчиликка зид ёки жамият манфаатларига салбий таъсир кўрсатувчи” деб топиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!