Оқ уй баёнот берди

Оқ уй баёнот берди

Оқ уйнинг Польшада қулаган ракета ҳодисаси бўйича тўлиқ баёноти эълон қилинди.

"Биз Польша ҳукуматининг Украина чегараси яқинидаги портлаш бўйича терговларига тўлиқ ишонамиз, уларни профессионал ва пухта ёндашаётгани учун ҳурмат қиламиз. Польшалик ҳамкасбларимиз билан яқин алоқада бўлиб турибмиз, чунки бизда ҳали ҳам маълумот тўпланмоқда.

Биз президент Дуданинг портлаш Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлагани натижасида содир бўлган деган дастлабки тахминига зид бўлган ҳеч нарсани кўрмадик. Ҳар қандай янги маълумотни мавжуд бўлганда баҳолашда ва улашишда давом этамиз. Шунингдек, украиналиклар билан яқин алоқани давом эттирамиз.

Бироқ, якуний хулосалар қандай бўлишидан қатъи назар, бу фожиали воқеа учун пировард натижада Россия жавобгар, Россия фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш учун махсус мўлжалланган ракеталар билан Украинага зарбалар бергани аниқ. Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эди ва бу ҳуқуқ ҳозир ҳам мавжуд.

Биз яна бир бор Украина халқи билан бирдамлигимизни ва бу оғир авиазарбалар натижасида кўрган йўқотишлар учун ҳамдардлигимизни билдирамиз. Оқибатда яна миллионлаб украиналиклар электр энергияси, сув ва асосий эҳтиёж воситаларисиз қолганидан хабардормиз. Бизнинг фикрларимиз ва дуоларимиз яна бир бор фожиали тарзда ҳалок бўлган Польша фуқароларининг оилаларига йўналтирилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!