Оқ америкаликлар тиз чўкиб, йиллар давомидаги ирқчилик учун узр сўрашди (видео)

Оқ америкаликлар тиз чўкиб, йиллар давомидаги ирқчилик учун узр сўрашди (видео)

Хьюстон (АҚШ) аҳолиси 31-май, якшанба куни қаттиқ ҳибсдан кейин вафот этган қора танли Жорж Флойднинг оиласи учун ибодат қилиш мақсадида йиғилишди.

Ибодат пайтида оқ танли америкаликлар тиз чўкиб, ирқчилик йиллари учун узр сўрашди. Бунга жавобан мамлакатнинг қора танли вакиллари ҳам тиз чўкиб, кечирганлик ишорасини кўрсатишди ва биргаликда ибодат қилишди.

Америка шаҳарларидаги тартибсизликлар шафқатсиз ҳибсдан кейин вафот этган қора танли соқчи Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланди. Полициянинг ўзбошимчаликларига қарши чиқишлар, хусусан, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Денвер, Нью-Йорк, Индианаполис, Бостон, Детройтда авж олди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, полиция билан тўқнашувлар ёки ҳуқуқ-тартибот идораларига таҳдидлар ички террорчилик актлари сифатида қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!