OpenAI: Хакерлик ҳужумига дастурчиларнинг топшириқ беришдаги хатоси сабаб бўлган

OpenAI: Хакерлик ҳужумига дастурчиларнинг топшириқ беришдаги хатоси сабаб бўлган

​OpenAI ходимлари киберхавфсизлик бўйича конференциясида таъкидлашича, бир ҳолатда нейротармоққа интернетга уланмасдан очиб бўлмайдиган Google Drive булутли хотирасига ҳаволалари бўлган электрон жадвал берилган.

​Бошқа бир ҳолатда эса жамоа топшириқнинг бир қисми бўлган файлни шунчаки юклашни унутиб қўйган.

​Шундан сўнг OpenAI моделлари тест муҳитидан чиқиш ва берилган топшириқни ҳал қилиш йўлини топиш учун махфий чатларда бир-бири билан мулоқот қилишни бошлаган. Компанияда буни сезишмаган. Шунингдек, дастлабки топшириқни умуман ҳал қилиб бўлмаслигига ҳам эътибор қаратишмаган.

​Оқибатда нейротармоқлар интернетга киришга ва СИ моделларини тестдан ўтказиш платформаси Hugging Face инфратузилмасига ҳужум уюштиришга муваффақ бўлишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар