ОПЕК+ мамлакатлари нефть масаласида муросага келди

ОПЕК+ мамлакатлари нефть масаласида муросага келди

Бугун, 7 декабрь куни ОПЕК+ келишуви иштирокчилари бир суткада қазиб олинадиган нефть ҳажмини 1,2 млн баррелгача туширишга келишиб олдилар.
 
Белгиланган миқдорнинг 800 баррелга яқини ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) таркибидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Қолганлари ташкилотга кирмайдиган давлатларга тўғри келади.
 
Шу билан бирга келишув иштирокчилари Эрон учун истисно қилган. Аввалроқ, АҚШ санкцияларига учраган мамлакат, келишувни узайтириш учун ягона тўсиқ бўлган ва қазиб олишни камайтиришга қарши ягона давлат эди.
 
Таъкидланишича, Россия нефть қазиб олиш ҳажмини кунига  200 минг баррелгача қисқартиради.
 
Таъкидлаш керакки, ОПЕК+ келишуви АҚШда нефть ишлаб чиқариш ҳажми ошиши ва халқаро майдонда ёнилғи нархининг тушиб кетиши билан боғлиқ. Нефть нархи янги минимумларни “забт” этгач, асосий нефть ишлаб чиқарувчилар “қора олтин” нархини сунъий равишда кўтариш ҳаракатига тушиб қолди. Натижада ОПЕК+ келишуви юзага келди.
 
ОПЕК+ нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотига аъзо давлатлар ва унга кирмайдиган мамлакатлар ўртасида тузилган шартнома ҳисобланади.

Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!