Онкологлар саратонни келтириб чиқарадиган кутилмаган омилларни маълум қилишди

Онкологлар саратонни келтириб чиқарадиган кутилмаган омилларни маълум қилишди

Онкологлар томонидан саратон хасатлигини келтириб чиқарадиган кутилмаган ҳамда бир қарашда оддий туюладиган омиллар маълум қилинди.

Германия саратонни ўрганиш маркази ходимларининг сўзларига кўра, нафақат чекишни ва зарарли овқат истеъмол қилишни яхши кўрадиганлар, балки самолётда ойна олдида ўтиришни афзал биладиган инсонлар ҳам ушбу хавфли касалликка чалинишлари мумкин экан. Қайд этилишича, самолёт ойналари ултрабинафша нурларнинг 47 фоизини ўтказган ҳолда терининг эрта қаришини келтириб чиқаради ва бу саратон пайдо бўлишига тўғридан-тўғри таъсир қилади.

Шу боис мутахассислар очиқ деразалари бўлган транспорт воситаларида ҳаракат қилмасликни тавсия қилишмоқда.

Бундан ташқари, ўзида заҳарли сиёҳ сақлайдиган нақд пуллар папиллома инфекциясини келтириб чиқарган ҳолда  бачадон бўйнини ёмонлаштириб, онкологияга олиб келиши, шунингдек, танани мелатонин моддасидан маҳрум қилувчи смартфон дисплейи ҳам саратонга сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланди.

Олимларнинг таъкидлашларича, одамлар таркибида минерал мойлар бўлган косметика воситаларидан ҳам эҳтиёт бўлишлари ҳамда жуда иссиқ бўлган биринчи таом, шунингдек, ичимликларни истеъмол қилмасликлари керак.

Бунинг сабаби шундаки, 65 даража ва ундан юқори ҳароратли суюқлик қизилўнгачни шикастлайди, бу эса хавфли ўсманинг пайдо бўлишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!