Онкологик касалликларга қарши курашувчи сабзавот

Онкологик касалликларга қарши курашувчи сабзавот

Америкалик олимлар карамни тез-тез истеъмол қилиб туриш умрни узайтириши, организмни онкологик касалликларга олиб келадиган хавфли яллиғланишлардан ҳимоя қилишини исботлаб беришди.

Карам К ҳамда В6 витаминлари, кальций, калий, тиамин ва фолий кислотасига бой. Бундан ташқари, унинг таркибида C витамини ва марганец каби антиоксидантлар ҳам бор. Маҳсулот таркибидаги сулфорафан эса саратонга ва турли бактерияларга қарши курашади. Айнан мана шу бирикма туфайли қизилўнгач ва ошқозон ости бези саратони хавфи камаяди.

Экспертларнинг таъкидлашларича, сурункали яллиғланиш жараёни ДНКнинг зарарланишига олиб келади, бу эса ўз навбатида саратонга сабаб бўлади. Карам таркибидаги фойдали моддаларни сақлаб қолиш учун уни димлаб пишириш тавсия этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!