"OnePlus 6T" смартфонини сотиб олиш учун юзага келган навбат "iPhone XS"никидан кўп бўлди

"OnePlus 6T" смартфонини сотиб олиш учун юзага келган навбат "iPhone XS"никидан кўп бўлди

"OnePlus 6T" смартфонининг расмий тақдимоти ўтган душанба куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган, 1 ноябрдан эса "T-Mobile" оператори Таймс-сквердаги флагман дўконларида қурилманинг эксклюзив савдосини бошлаган эди.

Катталиги бўйича АҚШнинг учинчи мобил алоқа оператори ҳисобланган "T-Mobile" баёнотига кўра, "OnePlus" компаниясининг янги смартфонини сотиб олиш учун навбатда турган одамлар сони "Apple"нинг сентябрда чиқарилган "iPhone XS" қурилмаси учун навбатда турган одамлар сонидан анча ошиб кетган.

"T-Mobile" айнан қанча "OnePlus 6T" смартфонини сотганини ошкор қилгани йўқ, бироқ бу смартфон "OnePlus" компаниясининг энг кўп сотилган қурилмасига айланишини ҳозирдан тахмин қилиш мумкин.

"OnePlus 6T" смартфонининг АҚШдаги нархи 549 доллардан бошланади.

Manba: turon24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!