Она тилим, буюкликда энг баланд тоғсан!

Она тилим, буюкликда энг баланд тоғсан!
Тил – миллатнинг маънавий бойлиги. Тил нафақат муомала воситаси, балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
 
Турли халқларнинг тилларига ҳурмат эса ўз навбатида ўзаро тушуниш ва мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиш учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарур. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахр-ифтихор туяди. Барча тилларни тан олиш ва ҳурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам ҳар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.
 
Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 164-умумтаълим мактабида октябрь ойи “Она тили ва адабиёти” фанлари ойлиги деб эълон қилинган эди. Ойлик доирасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Она тилим, буюкликда энг баланд тоғсан!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Миллий Тикланиш» демократик партияси билан хамкорликда ўтказилган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унда шоирлар, соҳа мутахассислари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.
 
Шунингдек, мазкур фан ойлиги доирасида ўқитувчилар томонидан очиқ дарслар, турли кўрик-танловлар ва тадбирлар ҳам ўтказилади. Жумладан, иншолар кўрик-танлови, ”Эртаклар –яхшиликка етаклар” театрлаштирилган саҳна кўринишлари, “Оммавий диктант” тадбирлари ташкил этилиб, унда фаол қатнашган ва ғолиб бўлган ўқувчилар рағбатлантирилади. Бу каби қўллаб-қувватлаш ёш авлоднинг ўз она тили, миллати, Ватанига бўлган ҳурматини оширишга хизмат қилади.
 
– Мактабимизда турли фан ойликлари мунтазам ўтказилади, – дейди она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Салима Қурбанова. – Шу ойликлар ўқувчиларни бирлаштиришга, уларнинг иқтидорини намойиш қилишида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, “Она тили ва адабиёти” фан ойлиги ўғил-қизларимизда катта қизиқиш уйғотади. Ижодкор ўқувчиларимиз ўз шеърларини тақдим этади. Иншолар танлови кўплаб истеъдод эгаларини аниқлашга кўмаклашади. Бундан ташқари, иштирокчиларни тўғри ёзиш, ифодали ўқиш ва мустақил фикрини баён этиш каби кўникмаларни шакллантиради.

Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!