Омонулла Мадаев: «Минг-минг доллар бериб ўқишга кирган бола эртага халқини ўйлайдими?» (видео)

Омонулла Мадаев: «Минг-минг доллар бериб ўқишга кирган бола эртага халқини ўйлайдими?» (видео)

Таниқли адабиётшунос олим Омонулла Мадаев "Кун" нашрига берган интервьюсида ислоҳ қилинаётган алифбо, олий таълим тизими, жамият механизмининг носоз мурватлари, Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон, ёшлар тарбияси ва авж олиб кетган жиноятчиликлар ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Омонулла Мадаев алифбо ислоҳоти ҳақида ўз фикрларини баён этаркан, лотин графикасига ўтиш пайтида у деярли муҳокама қилинмаганини, лотин алифбосида ўқийдиганлар кирилл ёзувига қайтарилса, олдингидан ёмонроқ фожиа юз бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев билан суҳбатнинг биринчи қисми эътиборингизга ҳавола этилганди. Унда олим бугунги кунда ўзбек тилига нисбатан муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар ва таълим тизими тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтган эди.

Суҳбатни бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!