"Омикрон" туфайли Япониядаги Фигурали учиш бўйича гран-при бекор қилинди

"Омикрон" туфайли Япониядаги Фигурали учиш бўйича гран-при бекор қилинди

Япониянинг Осака шаҳрида 9-12 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган фигурали учиш бўйича Гран-приининг финал босқичи коронавируснинг янги штамми туфайли расман бекор қилинди.
Бу ҳақда Япония Конькида учиш спорти федерациясига асосан РИА Новости хабар берди.
Россиядан ушбу мусобақада катталар ўртасидаги якка тарздаги мусобақада турнирда Камила Валиева, Елизавета Туктамышева, Анна Щербакова, Алена Косторная, Майя Хромых и Михаил Коляда иштирок этиши режелаштирилган эди.
Ундан ташқари жуфтликлар орасида Александра Бойкова/Дмитрий Козловский, Анастасия Мишина/Александр Галлямов, Дарья Павлюченко/Денис Ходыкин, Евгения Тарасова/Владимир Морозовлар, шунингдек, Виктория Синицина/Никита Кацалаповлар иштирок этиши кутилаётган эди.
Айнан шу кунлари Осакада ўсмирлар ўртасида ҳам гран-при турнирининг финал босқичини ўтказиш ҳам режашатирилган эди. Россиядан якка тарзда болалар ўртасида тўртта, қизлар ўртасида бешта, тўртта жуфтлик спортчилар ва учта рақс дуэтининг иштироки кутилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ Ботсвана ва ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штамми ҳақида ўтган ҳафта ҳабар берган эди. Тадқиқотчилар фикрига кўра, янги штамм С-оқсилида жуда кўп мутациялар ташкил қилишган қодир бўлиб, у жуда фаол тарқалиш ва касалликка чалинганлар ҳамда эмланганлардаги мавжуд антитаначаларга чидамлилик хусусиятига эга.
Янги штамм Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “хавотирли” дея топилди ва унга “омикрон”- юнон алфавитидаги 15 ҳарф номи берилди. Ҳозирги кунда омикрон билан касалланиш ҳолатлари дунёнинг 27 та мамлакатида аниқланган. Ва улар орасида Япония ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!