"Омикрон" штаммининг қанча мутацияси борлиги маълум бўлди

"Омикрон" штаммининг қанча мутацияси борлиги маълум бўлди

Биология фанлари номзоди Евгений Тоневитскийнинг таъкидлашича, "омикрон" штамми 50 дан ортиқ мутацияга эга. Бу инкубация даврини қисқартиради, чунки вирус ҳужайраларга тезроқ киради.

Шу билан бирга, "омикрон" ўпкада эмас, балки юқори нафас йўлларида кўпаяди. Тоневитскийнинг таъкидлашича, ҳозирги вакциналар ички ҳужайраларга кирадиган «вирусларга» қарши курашишга қаратилган.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, 50 та "омикрон" мутациясидан 30 таси С-оқсилига, қолгани эса ҳужайра билан ўзаро таъсир қилувчи «йиртқичлар бўлаги»га тўғри келади. Мутациялар ёрдамида вирус ҳужайра ичига кириб боради ва ўз-ўзини кўпайтириш жараёнини «оптималлаштиради».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!