"Омикрон" пандемияни тугатиши мумкин - вирусолог

"Омикрон" пандемияни тугатиши мумкин - вирусолог

Коронавируснинг янги штамми - “омикрон” пандемияни тугатиши мумкин, деди Гамалея номидаги Иммунология маркази вирусолог профессори Анатолий Альтштейн, Sputnik радиосига.

Унинг сўзларига кўра, омикрон-штамм аниқланганига яқинда бир ой бўлади, лекин ўтган вақт ичида омикрон-штамми юққан беморларнинг бирортасида касаллик оғир кечгани ёки ўлим ҳолатлари бўлгани кузатилмаган. Лекин шу билан бирга ушбу штамм ўта юқумлилиги аниқланган.

“Омикрон одамларга юқади, биз енгил кўринишдаги касалларни кўрамиз ва шундан сўнг ҳеч қандай коронавирус бизга хавфли бўлмайди”, - дейди Альтштейн.

Ўта юқумлилик - янги вирус хусусиятларидан бири. Бу янги вируснинг S-оқсилида мутациялар жуда кўплиги билан изоҳланади. Яъни вируснинг геноми барқарор бўлмаса, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди.

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони гриппнинг ўлим ҳолатлари сонига тенглашганда - пандемия тугагани ҳақида хулоса қилиш мумкин, деди вирусолог.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябр куни аниқланган эди. Шундан сўнг ЖАР, Гонконг ва бошқа давлатларга тарқалди. Бугунги кунда омикрон 27та давлат ҳудудида аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!