Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили кўмагида бошқа колонияга ўтказилган маҳкумга иш ҳақи ундириб берилди

Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили кўмагида бошқа колонияга ўтказилган маҳкумга иш ҳақи ундириб берилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловнинг Бўка туманидаги 43-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширган эди. Ушбу мониторинг давомида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бир неча масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинган эди. Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили кўмагида бошқа колонияга ўтказилган маҳкумга иш ҳақи ундириб берилди

Жумладан, маҳкум Б.О. мурожаат қилиб, шахсий ва ойлик маошларини ундиришда ёрдам сўради. Аниқланишича, мурожаатчи аввал Навоий шаҳар 11-сон жазони ижро этиш муассасасида сақланган. У Бўка туманидаги мазкур муассасага ўтказилганда ойлик маошларини ололмаган. Мазкур мурожаат минтақавий вакил назоратига олиниб, маҳкум Б.О.нинг 4 млн сўмга яқин шахсий ва ойлик иш ҳақлари Омбудсман котибияти масъул ходимлари ёрдамида Бўка тумани ҳудудидаги 43-сон манзил колониясига ўтказиб берилди.

Шунингдек, маҳкум Р.З. жигар-буйрак етишмовчилиги, жигар церрози билан касалланганлигини, 3 маротаба Бўка туманидаги инфекцион касалхонада даволанганлигини қайд этди. Лекин, шунга қарамай аҳволи оғирлашиб бораётгани ва оилавий шароити оғирлиги сабабли, йўлланма орқали (ордер) Вирусология илмий-текшириш институтида даволанишида амалий ёрдам сўради.

Маҳкум З.Р. мурожаати бўйича Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига Минтақавий вакил томонидан расмий хат юборилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ёрдамида маҳкум Вирусология илмий-текшириш институти филиали ҳисобланган Чирчиқ шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!