«Омадсизликка учраганимни ҳис қилганман». Мишель Обама фарзандини йўқотгани ҳақида гапириб берди

«Омадсизликка учраганимни ҳис қилганман». Мишель Обама фарзандини йўқотгани ҳақида гапириб берди

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама 20 йил аввал боласи тушиб қолгани, шундан кейин умидсизликка тушиб қолгани ва ўзини ёлғиз сезгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади Forum Daily.

13 ноябрь куни сотувга чиқиши кутилаётган Becoming мемуарлар китобида ёзишича, ҳомиладорлиги маълум бўлгач, эр-хотин қувончдан боши кўкка етган, аммо бир неча ҳафтадан сўнг унга «жисмоний азоблар келтирган ва уларнинг оптимизмини кўкка совурган» воқеа юз берган.

Унинг айтишича, «илтифотли ва эътиборли турмуш ўртоғи» ўша вақтда штатнинг қонунчилик кенгашида бўлган, шу сабабли у кўпинча ёлғиз қолган.

«Мен омадсизликка учраганимни ҳис қилганман, чунки бола тушиши қанчалик кўп тарқалганини билмаганман, бунга эса биз бу нарсалар ҳақида гапирмаслигимиз сабабчидир. Биз ўз дардимиз билан бўлиб, ўзимизни «носоз» деб ўйлаймиз», — деди Мишель.

Унинг сўзларига кўра, қизлари Саша ва Малияга in vitro уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўлган.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!