Олтой ёғоч-тахталарининг салкам учдан бири Ўзбекистонга экспорт қилинди
Олтой ўлкаси ва Олтой республикаси жорий йил 8 ойи давомида 62,3 миллион долларлик 420 минг кубометр ёғоч-тахта материалларини экспорт қилди. Бу ҳақда «Экспортёри России» хабар бермоқда.
Олтой божхонасига кўра, энг кўп материаллар Хитойга жўнатилган (38,9 фоиз).
Кейинги ўринларда Афғонистон (30 фоиз) ва Ўзбекистон (28,5 фоиз) қайд этилган.
Мазкур давлатларга экспорт умумий ҳажмининг 97,5 фоизи тўғри келди.
Manba: daryo.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).