Олтинкўл туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Олтинкўл туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Обидов Махамадмусо Орипжонович тайинланди.

Обидов Махамадмусо Орипжонович 1984 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йили «Ўзсаноатқурилишбанк» Бунёдкор филиали пул муомаласи ва нақд пул маблағларини берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус шуъбаси 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2008-2022 йилларда Андижон вилояти инкассация бошқармаси пул тушумини назорат ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи, «Ўзсаноатқурилишбанк» Бунёдкор филиали пул муомаласи ва нақд пул маблағларини берилишини мониторинг қилиш бўйича махсус сектор мудири, пул муомаласи ва мониторинг қилиш махсус сектор мудири, филиал бошқарувчисининг ўринбосари, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси банклар ва нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш бўлими бошлиғи, кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бошлиғи, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Андижон бўлими бошқарувчиси вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Обидов Махамадмусо Орипжонович, Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалла фуқаролари йиғини тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!