«Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги эълон қилинди

«Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги эълон қилинди

Goal нашри ўз талқинига кўра 23 май куни «Олтин тўп» учун номзод футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Қаторисига 6 ҳафтадан буён рейтингнинг энг юқори поғонасини Карим Бензема («Реал Мадрид») эгаллаб турибди. Кучли учликка «Ливерпуль» ҳужумчилари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ киришган. «Бавария» футболчиси Роберт Левандовски тўртинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, Килиан Мбаппе кучли бешинчи поғонани эгаллаган.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне эса кўтарилишда давом этмоқда. Бу сафар у Винисиусни ортда қолдирган ҳолда 6-ўринга чиқиб олди.

Шу пайтгача мунтазам кучли йигирмаликда бўлган Харри Кейн («Тоттенхэм») ва Эрлинг Холанд («Боруссия Дортмунд») бу сафар рейтингни тарк этишди. Уларнинг ўрнини Родри («Манчестер Сити») ва Рафаэль Леау («Милан») эгаллашди.

Топ-20лик билан танишинг:

1 (1). Карим Бензема — «Реал Мадрид»
2 (2). Садио Мане — «Ливерпуль»
3 (3). Муҳаммад Салоҳ — «Ливерпуль»
4 (4). Роберт Левандовски — «Бавария»
5 (5). Килиан Мбаппе — «ПСЖ»
6 (7). Кевин де Брюйне— «Манчестер Сити»
7 (6). Винисиус Жуниор — «Реал Мадрид»
8 (8). Лука Модрич — «Реал Мадрид»
9 (9). Фил Фоден— «Манчестер Сити»
10 (10). Трент Александер-Арнольд — «Ливерпуль».
11 (11). Бернарду Сильва — «Манчестер Сити»
12 (13). Луис Диас — «Ливерпуль»
13 (12). Тиаго Алькантара — «Ливерпуль»
14 (14). Тибо Куртуа — «Реал Мадрид»
15 (16). Кристофер Нкунку — «Лейпциг»
16 (15). Виржил ван Дейк — «Ливерпуль»
17 (17). Сон Хёнг Мин — «Тоттенхэм»
18 (янги). Родри — «Манчестер Сити»
19 (18). Риёд Маҳрез — «Манчестер Сити»
20 (янги). Рафаэль Леау — «Милан»

Изоҳ: қавс ичида рейтингдаги аввалги ўрни берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!