"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси йилги "Олтин тўп" учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда Give me Sport хабар берди.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Испания терма жамоаси ва Каталониянинг "Барселона" клуби 18 ёшли вингери Ламин Ямал жой олган. Учинчи поғонани Мюнхеннинг "Бавария" клуби тўпурари Харри Кейн банд этган.
Бу йил нуфузли совринни қўлга киритган "ПСЖ" вингери Усмон Дембеле тўртинчи, "Барселона" хавбеки Педри эса бешинчи ўринда қайд этилган.
Шунингдек, ўнликдан Эрлинг Холанд, Жуд Беллингем, Муҳаммад Салоҳ, Винисиус Жуниор ва Родри Эрнандес ҳам жой олган. Лионель Месси 16-ўринни, Криштиану Роналду эса 20-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, келаси йилги соврин тақдирини катта эҳтимол билан ЖЧ-2026 ҳал қилиши мумкин.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.