Олтин арча ўрнатилди: қиймати 2,3 миллион доллар​

Олтин арча ўрнатилди: қиймати 2,3 миллион доллар​

Мюнхенда "Pro Aurum" немис компанияси ва Австрия зарбхонаси ҳамкорлигида қиймати 2,3 миллион доллар турувчи олтин арча ўрнатилди. Баландлиги уч метр бўлган арча ўйинчоқлар ўрнидаги "Wiener Philharmoniker"нинг тилла тангалари билан безатилган. 

“Федерал Пресс” хабарига кўра, компаниядагилар бу Европадаги энг қиммат арча эканини айтишмоқда. "Pro Aurum" офисига ўрнатилган ва туну кун соқчиларнинг назоратида бўлган арчани барча хоҳловчилар келиб кўриши мумкин. 

Маълумот учун, 2017 йилда Бельградда 83 минг евролик сунъий арча ўрнатилган ва у “дунёдаги энг қиммат сунъий анча”, дейилганди.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!