Олтиариқда пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Олтиариқда пахта қабул қилиш пунктида  ёнғин содир бўлди

2021-йил 27-сентябр куни соат 13:27да Олтиариқ тумани “Полосон” МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:35 да етиб бориб, соат 14:00 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 14:34 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, пахта тез аланга олувчи хомашёдир. Мавсумни ҳар томонлама беталофат ўтказишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!