Олтиариқ туманида гашиш гиёҳвандлик воситасини ёнида сақлаган эркак қўлга тушди

Олтиариқ туманида гашиш гиёҳвандлик воситасини ёнида сақлаган эркак қўлга тушди

14 сентябрь куни М.Ш. туман марказий буюм бозоридан эркаклар оёқ кийимини ўғирлаган вақтда ушланиб, ИИБ биносига олиб келиниб, уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган эркаклар спорт шимининг чап чўнтагида гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!