Олотдаги “Imronnike” МЧЖ омборхонасида ёнғин содир бўлди

Олотдаги “Imronnike” МЧЖ омборхонасида ёнғин содир бўлди

2021 йил 9 апрель куни соат 15:45да Бухоро вилояти Олот тумани “Халифа” МФЙда жойлашган “Imronnike” МЧЖ ҳудудидаги  омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:52 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:20 да қуршаб олиниб, 18:26 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида корхона омборхонаси ички қисмининг тахминан 200 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Ёнғиндан объектнинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.   

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!