Олмазорда Nexia-1 ёниб кетди. ФВВ расмий маълумот берди

Олмазорда Nexia-1 ёниб кетди. ФВВ расмий маълумот берди

Кеча, 30 ноябрь куни соат 20:53 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Юқори Бешқўрғон” МФЙ ҳудудидан ўтган Тошкент халқа автомобил йўлида ҳаркатланган “Nexia-1” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:57 да етиб борган ва ёнғин соат 21:21 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва қисман салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!