Олмазор туманидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Олмазор туманидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 17 сентябрь куни соат 18:07да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қизғалдоқ кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи худудида 4 та резервуарда нефт махсулоти ёнган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўраб олинган ва соат 18:58 да ўчирилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та кўпик хосил қилувчи автомобиль, 2 та автонарвонлар жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!