Olmazor Business City’ни барпо этиш ишлари бошланди

Olmazor Business City’ни барпо этиш ишлари бошланди

Олмазор туманида замонавий, юксак меъморий қиёфага эга бўлган Olmazor Business City барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб Uz24хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида Business City форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.

Республикада биринчи бўлиб Олмазор туманида 23,5 гектарга эга бўлган замонавий ишбилармонлик маркази Дирекцияси ташкил этилди. Ушбу марказ чуқур ва ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган Концепцияга асосан ташкил этилди. Хусусан, кўп қаватдан иборат бўлган замонавий турар жойлар ва апартаментлар, замонавий савдо ва ижтимоий мажмуалар ҳамда сайлгоҳлар қуриш кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!