Олмаотада ўзбекистонликлар “ишлаётган” фоҳишахона аниқланди

Олмаотада ўзбекистонликлар “ишлаётган” фоҳишахона аниқланди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ишлаб келаётган фоҳишахонани аниқлашди. Бу ҳақда Олмаота шаҳар полиция департаменти хабар қилмоқда, дейди "sputniknews-uz.com".

Идора хабарига кўра, фоҳишахона Олмаотанинг Алатау туманида кўздан нарироқ жойда жойлашган меҳмонхонада аниқланган.

“Кечқурун соат 11лар атрофида “иш жойида” 19 нафар енгилтак қиз бўлган, улардан иккитаси Ўзбекистон, яна иккитаси эса Қирғизистон фуқароларидир”, - дейилади қозоқ полицияси хабарида.

Фоҳишахонага меҳмонхонанинг бошқарувчиси бўлган 47 ёшли аёл эгалик қилган. Аёл қўлга олинган ва унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.



 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!