Олмаотада Ўзбекистон фуқароларига таҳдид қилиб, мажбуран ишлатишаётгани маълум бўлди

Олмаотада Ўзбекистон фуқароларига таҳдид қилиб, мажбуран ишлатишаётгани маълум бўлди

Мамлакатимиз Бош консуллигига уч нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат эксплуатацияси мақсадида зўрлик билан ушлаб турилган 10 нафар ватандошни қутқаришда ёрдам сўраб мурожаат қилди, дея хабар беради "Дуне" ИA.

Шикоятчиларнинг таъкидлашича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли ўлдириш билан таҳдид қилиб, уларнинг шахсий буюмлари ва уяли телефонларини олиб, хусусий уйда ушлаб туришган.

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга жўнаб кетишди, шундан сўнг фуқаролар Бостандик тумани полиция бўлимига олиб кетилди.

Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддасига биноан жиноий иш қўзғатилган.

"Родник" жамоат фонди билан биргаликда фуқаролар бир марталик 3 маҳал овқат билан таъминланган ётоқхонага жойлаштирилди.

Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига миллий паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгандан сўнг, барча фуқаролар 1 август куни автовокзалга Олмаота-Тошкент йўналишидаги рейс билан бирга олиб борилди.

Фуқаролар Ўзбекистонга хавфсиз етиб келишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!