Олмаотада полиция қирғиз фуқаросини аёвсиз калтаклаган. Қирғизистон расмий шикоят йўллади

Олмаотада полиция қирғиз фуқаросини аёвсиз калтаклаган. Қирғизистон расмий шикоят йўллади

Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Нурлан Гилманов 21 январь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида элчига Қирғизистон фуқароси Чўлпонбек Сидиқовга нисбатан нота топширилган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг Қирғизистон фуқаросига нисбатан соғлиғига оғир зарар етказган қонунга хилоф ҳаракатларни қўллаш бўйича ҳаракатларидан хавотир билдирди.

Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш ва барча айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда Чўлпонбек Сидиқовнинг соғлиғига оғир зарар етказганлик учун товон тўлаш бўйича ҳар томонлама ва холис текширув ўтказиш зарурлигига эътибор қаратди.

Чўлпонбек Сидиқов Олмаотадаги тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган эди. Унинг иккала оёғи, қовурғалари очиқ синган, боши жароҳатланган.

«Аввал ҳарбийлар уни ушлаб, кейин полицияга топширишди, кейин калтаклашди, 2 оёғини, қовурғаларини синдиришди, кейин касалхонага олиб кетишди, ҳеч қандай маълумот беришмади. Бугун биз уни топдик», деди 19 январь куни Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Назарали Арипов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!