Олмаотада коронавирус туфайли ниқоб режими қайтарилди

Олмаотада коронавирус туфайли ниқоб режими қайтарилди

Олмаотада COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши муносабати билан ниқоб режими қайтарилади, дейилади шаҳар давлат санитария шифокори қарорида.

У гавжум ёпиқ жойларда (савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банклар, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, консерт заллари, автовокзаллар, спорт тадбирлари, конференциялар), жамоат транспортида, халқаро йўловчи ташиш вақтида ниқоб тақишни тавсия қилади. Беш ёшгача бўлган болалар ва овқатланиш вақтлари учун истисно қилинади.

Ташкилотларга эмлашга қарши кўрсатмалари бўлган ва ҳомиладор аёллар, шунингдек, касаллар билан алоқада бўлган ходимларни масофадан туриб ишлаш тавсия қилинди.

4 июль куни шаҳар коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича “сариқ” ҳудудга кўчирилди. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 159 та коронавирус инфекцияси, жумладан, Олмаотада 88 та ҳолат аниқланган. Шаҳар аҳолиси 2 миллион кишини ташкил қилади.

Қозоғистонда ниқоб тақиш режими 2022 йилнинг март ойида бекор қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!