Олмаотада Ислом Каримов номидаги кўча пайдо бўлди

Олмаотада Ислом Каримов номидаги кўча пайдо бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри маслиҳати (ҳокимияти) қарори билан шаҳардаги кўчалардан бирига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.

Маслиҳатнинг навбатдан ташқари сессиясида 185 та кўчанинг қайта номланиши маъқулланган.

Қайта номланган кўчалардан 20 тасига атоқли шахслар номлари, қолганига эса тарихий-географик ва миллий номлар берилган.

Қайта номланган кўчалар шаҳарнинг 5 та туманида жойлашган. Кўчалар номини ўзгартириш бўйича ишлар 2018 йил бошида аҳолининг кўплаб шикоятларидан кейин бошланган. Шаҳардаги номсиз ёки бир хил номдаги кўчалар аҳолига салбий таъсир кўрсатган. Мисол учун, бунинг натижасида тез ёрдам, полиция чақиртириш ва шу каби вазиятларда қийинчиликлар юзага келган.

Ҳозирда Олмаотада 2,5 мингга яқин кўча бўлиб, улардан 349таси бир хил номларга эга бўлган. Мисол учун, шаҳарда Абай номли 12 та, Жабаев номли 13 та, Райимбек ботир номли 8 та ва шу каби номи бир хил кўчалар талайгина бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!