Олмаота-Тошкент йўналишидаги автобусга ўқ отилди

Олмаота-Тошкент йўналишидаги автобусга ўқ отилди

5 ноябрь куни Чимкентда йўловчи ташувчи автобус ўққа тутилган.

Sputnik Қозоғистон хабар беришича, Олмаота-Тошкент йўлида юз берган воқеа юзасидан бир неча Туркистон вилоятида истиқомат қулувчилар қўлга олинган.

Хабарда ўт травматик қуролдан отилгани, автобус билан бир йўлда кетаётган енгил автомобил йўловчилари автобусга ўқ узилгани айтилган.

Гумонланувчилар дарҳол қўлга олинган. Айни дамда уларга нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 293-моддаси бўйича “Безорилик” жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари травматик қуролни қандай қилиб безорилар қўлига тушганини аниқлаш мақсадида суриштириш ишларини олиб боришмоқда.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!