Олмалиқда ўғирлик, босқинчилик ва оғуфурушлик билан судланган одамнинг уйидан яна 1,5 кг марихуана топилди

Олмалиқда ўғирлик, босқинчилик ва оғуфурушлик билан судланган одамнинг уйидан яна 1,5 кг марихуана топилди

Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан "Хавфсиз ҳудуд" тезкор профилактик тадбири давомида, 1986 йилда туғилган Д.Е.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, вазни 1,4 кг марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Терговга қадар суруштирувда у муқаддам ўғирлик, босқинчилик ва гиёҳванд моддалари  савдоси билан шуғуллангани учун судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Д.Е.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!