Олмалиқда 130 минг доза вакцина ишлаб чиқарилди

Олмалиқда 130 минг доза вакцина ишлаб чиқарилди

"Спутник V" вакцинасининг 130 минг дозаси ички бозорга чиқди. Бу ҳақда @rian_ru га Jurabek Laboratories вакили маълум қилди.

"Биз Россиядан барча рухсат берувчи ҳужжатларни олдик. Ишлаб чиқарилган 130 минг доза "Спутник V" вакцинаси биринчи партияси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди", - деди у.

Бу вациналарнинг барчаси фақат Ўзбекистонда қўлланилади. Ҳозирча вакциналар айнан эмлаш пунктларига қачон келиши ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!