Олма отада 31 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Олма отада 31 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 10 январь куни Қозоғистоннинг Олма ота вилояти ҳудудида 31 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Вилоятдан ўтувчи Олма ота Қапшағой магистралининг 20-км.да юз берган йирик ЙТҲ натижасида 15 киши шифохонага ётқизилган.

15 кишини олиб келишди, уч нафари шифохонага ётқизилди. Икки нафари травматология бўлимига, бири реанимацияга ётқизилган. Қолган икки нафар жабрланувчида тан жароҳати ва мия чалқалиши бор , деган Или тумани шифохонаси раҳбари.

ЙТҲга йўлнинг музлагани ва туман сабаб бўлган. Ҳозирда магистрал йўлда ҳаракат тикланган ва у ерда ЙҲХ ходимлари назорати ўрнатилган.

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!