Олий таълимда янгилик: Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади

Олий таълимда янгилик: Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади

Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи, етакчи таълим ва илм-фан маркази - Президент университетини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали олий таълимда рақобат муҳитини яратиш;

олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини Инвестиция дастурлари, ҳудудий ва тармоқ дастурлари, васийлик кенгашлари талаблари, жаҳон миқёсидаги технологик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда шакллантириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, бунда STEAM йўналишларини (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, ижодий санъат ва математика) ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!