Олий таълимда дуал таълим: талабаларга иш ҳақи тўланади ва ўқишдан кейин ишлаш мажбурияти юкланади

Олий таълимда дуал таълим: талабаларга иш ҳақи тўланади ва ўқишдан кейин ишлаш мажбурияти юкланади

Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб олий таълимда иш берувчилар буюртмаси асосида дуал таълим тизими жорий этилади. Янги тартибга кўра, талабалар ўқиш давомида корхоналарда амалий тажриба орттириш билан бирга ойлик иш ҳақи ҳам олади.

Бу Президентнинг 2026 йил 29 сентябрдаги «Олий таълимда дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–209-сон фармонида белгиланган.

Янги тизим «корхона — олийгоҳ — мақсадли кадр» тамойили асосида ташкил этилади. Бунда корхоналар ўзларига зарур мутахассисларга буюртма беради ва келажакда ишга қабул қилиш шарти билан талабаларни тайёрлашда иштирок этади.

Талабалар қандай қабул қилинади?

Дуал таълим йўналишлари ва қабул квоталари олий таълим ташкилотлари томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар белгиланади. Номзодлар эса иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан танлов асосида саралаб олинади.

Корхона йўлланмаси билан айрим номзодлар тўғридан тўғри имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, иш берувчи буюртмаси асосида ташкил этилган саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра ҳам қабул амалга оширилади.

Техникумларда олий таълим билан интеграциялашган ўрта махсус касбий таълим дастурларини тамомлаган битирувчиларга мос бакалавриат йўналишларининг 2 ёки 3-курсидан ўқишни давом эттириш имконияти берилади.

Талабаларга ойлик маош тўланади

Дуал таълим олийгоҳ, иш берувчи ва талаба ўртасида тузиладиган шартÐ