Олий суд судьялари Қорақалпоғистонда сайёр қабул ташкил этди

Олий суд судьялари Қорақалпоғистонда сайёр қабул ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бошчилигида Олий суд судьялари Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабуллар ташкил этди. Уч кун давомида қорақалпоғистонлик судьялар билан бирга Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот, Беруний туманларида фуқаролар қабул қилинди. Уларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди, деб ёзади ЎзА.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган 7 нафар шахсни тегишли муассаса томонидан келтирилган тақдимнома асосида уларни муддатидан илгари озод қилиш ва тайинланган жазоларни енгилроқ жазо тури билан алмаштириш билан боғлиқ материаллар ҳам кўриб тамомланди. Тўрт нафар шахсга нисбатан суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.

Чимбой туманида жойлашган «Мурувват» ногиронлар интернат уйида хайрия тадбири ўтказилиб, 215 нафар кишига хайрия дастурхони ёзилиб, уларга кийим-кечаклар туҳфа этилди.

Элликқалъа туманидаги Гулдурсун овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакили Сапаргул Шониёзовага ногиронлик аравачаси топширилди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!