Олий суд «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб 7 йилга қамалган самарқандлик талаба жиноий иши ҳақида маълумот берди

Олий суд «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб 7 йилга қамалган самарқандлик талаба жиноий иши ҳақида маълумот берди

Олий суд «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб, 7 йилга қамалган самарқандлик талабанинг онаси томонидан ўғлининг ноҳақ қамалганиҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Олий суд матбуот хизматининг ёзишича, Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2019 йил 8 февралдаги ҳукмига кўра, Ш. Ҳасанов (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – ўзбек, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисмининг «г» бандида назар тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмининг «г» банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазо муддати 2018 йил 24 сентябрь кунидан бошлаб ҳисобланиши ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Олий суд хабарида дастлабки терговда судланувчи Шаҳзод Ҳасановнинг жиноий қилмиши нотўғри малакаланганлиги юзасидан адвокатнинг фикрларига жавоб қайтарилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!