Олий суд раиси: Россияда ҳибсга олиш ҳаддан ташқари кўп

Олий суд раиси: Россияда ҳибсга олиш ҳаддан ташқари кўп

Олий суд раиси Лебедев Россияда жиноий ишларга алоқадор шахсларни ҳибсга олиш ҳаддан ташқари кўплигини айтди ва муқобил йўлларни танлаб, уларнинг сонини камайтиришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, йилнинг биринчи чорагида судлар томонидан 22,2 минг ҳибсга олиш жазоси тайинланган бўлиб, терговнинг тегишли илтимосномаларининг 90 фоизи қаноатлантирилган, ҳолбуки, атиги 3,1 минг марта уй қамоғи, бор-йўғи 32 марта гаров жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!