Олий суд блогер Хуршид Далиевни ҳақорат қилган ҳокимлик ходимига нисбатан иш қўзғатилганини рад этди

Олий суд блогер Хуршид Далиевни ҳақорат қилган ҳокимлик ходимига нисбатан иш қўзғатилганини рад этди

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан Андижон шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари якунига кўра шундай қарор қабул қилинган, дейилган хабарда.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг «Дарё» нашрига хабар беришича, 4 январь куни ҳолатига кўра, Андижон шаҳар маъмурий судининг иш юритувига Г. Қ. га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш келиб тушмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!