Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг кучли тўпурарлар учлигига кирди

Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг кучли тўпурарлар учлигига кирди

22 март, жума куни футбол бўйича Евро 2020 мусобақаси саралаш босқичи биринчи турида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Молдова дарвозасига битта гол урди (4:1).

Бу Челси ҳужумчиси учун мамлакат терма жамоаси таркибидаги 34-голи бўлди. Ушбу кўрсаткичда у Давид Трезегега етиб олди. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Франция терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар

  • Тьерри Анри 51;
  • Мишель Платини 41;
  • Давид Трезеге 34;
  • Оливье Жиру 34;

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!