Олис Томди туманида ҳам “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди

Олис Томди туманида ҳам “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамиятлари институтларининг давлат ва жамият ишларидаги фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда нафақат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек тадбиркорлик субъектлари билан ижтимоий шериклик асосида маҳаллий ҳокимликлар амалий кўмагида бир қатор ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилмоқда.

Истеъмолчилик соҳасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, мурожаатларнинг жойида тизимли кўриб чиқилишида мутасадди органлар билан ҳамкорликнинг янгича механизмларини жорий қилиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш, кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш мақсадида, “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари ишлаб чиқилиб, лойиҳа доирасида бугунги кунда 30 дан ортиқ туман ва шаҳарларда “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Навоий вилоятининг олис чўл ҳудуди – Томди туманида жойлашган «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комлексининг очилиш маросими  ўтди. 

Унда туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, Сенатор Улуғбек Файзиев юртимизда аҳолининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комлекс “Zarafshоn Golden Group” компанияси ҳомийлиги асосида қурилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!