Олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши дори ишлаб чиқишди

Олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши дори ишлаб чиқишди

АҚШда олимлар саратон касаллигининг турли кўринишларига қарши битта дорини тақдим қилишди - Larotrectinib препарати яқин кунларда сотувга чиқарилади, дея хабар қилмоқда "Фармацевтический вестник" нашри.

Ушбу препаратни Loxo Oncology Inc компания мутахассислари ишлаб чиқишди. Улар кўплаб саратон хасталигининг асосида нодир генетик мутация (ўзгариш) борлигини исботлашга муваффақ бўлишди.

Янги дорини сотувга чиқариш ва татбиқ этиш Bayer AG компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Larotrectinib препарати яқинда Америка дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бўйича бошқармаси томонидан маъқулланди.

Ўзбекистонда онкологияга қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Ёш ойида саратон касаллигига қарши дори ишлаб чиқариш режалари маълум қилинганди. Ҳар йил мамлакатда 18-19 минг нафар инсонга ушбу даҳшатли диагноз қўйилади. Бугунги кунда 100 минг нафарга яқин киши даволанмоқда.

Аввалроқ Бристол университети олимлари уйқуга эрта ётиб, эрта уйғонувчи аёллар, уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи  аёлларга нисбатан 40-48 % га камроқ кўкрак бези саратони дучор бўлишдан йироқ бўлишларини аниқлашгани ҳақида хабар қилинганди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!