Олимлар оммабоп дори воситасининг коронавирусдан қутқарувчи хусусиятини аниқлади

Олимлар оммабоп дори воситасининг коронавирусдан қутқарувчи хусусиятини аниқлади

Олимлар ошқозон безовта қилганда ишлатиладиган арзон ва оммабоп дори, бемор касалхонага ётқизилиш ва интенсив даволанишни талаб қилмаса, CОВИД-19 ни даволашда самарали бўлиши мумкин деган хулосага келишди. Мутахассисларнинг мақоласи Гут журналида чоп этилган.

Тадқиқотда коронавирус инфекцияси бўлган 10 бемор иштирок этган, уларнинг барчаси касаллик пайтида фамотидинни қабул қилган. Тўрт балли тизимга кўра, шифокорлар касалликнинг бешта асосий аломатлари, жумладан йўтал, нафас қисилиши, чарчоқ, бош оғриғи ва таъм ва ҳид йўқолишининг оғирлигини баҳоладилар. Aломатлар 2 дан 26 кунгача давом этди. Ўртача даволаниш муддати 11 кунни ташкил этди.

Барча ўнта беморларнинг айтишича, фамотидин қабул қилиш бошланганидан кейин 24-48 соат ичида уларнинг аҳволи яхшиланган ва 14 кундан кейин аломатлар тўлиқ енгиллашган. Улар кунига уч марта 80 миллиграмм дозани қўлладилар.

Олимларнинг фикрига кўра, мавжуд олинган маълумотлар фамотидин таъсирини тасдиқлаш учун етарли эмас. Шунинг учун кўпроқ одам иштирок этадиган клиник тадқиқотлар зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!