Олимлар «Оmicron» болаларда оғир кечишидан огоҳлантирди

Олимлар «Оmicron» болаларда оғир кечишидан огоҳлантирди

Коронавируснинг «omicron» штамми кўпинча болаларда бронхларга таъсир қилади, шу сабаб бола шифохонага ва ҳаттоки реанимацияга ҳам тушиб қолиши мумкин. Бу ҳақда ҳақда Россия Фанлар академияси аъзоси Александр Горелов маълум қилди.

«Болаларда касалликнинг кечишининг маълум бир хусусиятлари аниқланган – касаллик стереотипик тарзда бошланади, лекин кўпинча бронхиолитнинг намоён бўлиши кузатилади, бу эса мажбурий тиббий ёрдамни талаб қилади, баъзан эса шифохонага ва ҳаттоки реанимацияга ҳам тушиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар учинчи болада диарея кузатилмоқда», дейди Горелов.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, одатда бундай асоратлар икки ёшдан беш ёшгача бўлган болаларда учрайди.

Горелов, шунингдек, болаларда коронавирусни қайта юқтириш эҳтимолини ҳам инкор этмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!