Олимлар квант физикасида янги саҳифа очдилар

Олимлар квант физикасида янги саҳифа очдилар

Физиклар Гелий атомининг ҳажмини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Голландиялик олимлар амалга оширган эксперимент Стандартли моделлар учун жуда муҳим. Мазкур концепция коинотдаги жами элементар зарралар ўртасидаги боғлиқликни  тушунишга ёрдам беради.  Стандарт моделда ҳали кўп тушунмавчиликлар бор ва бу каби тажрибалар уларни бартараф қилишда асқотади, дейилади мазкур хабарда.

Эксперимент учун ултрасовуқ газ ва ўта аниқ лазер керак бўлди. Улар ёрдамида ядро диаметрини аниқлайдиган ўзгарувчанлик жараёнидаги энергия ўзгаришларини қайд этишга муваффақ бўлинди. Бундай тажрибалар анчадан буён ўтказиб келинади, лекин сезиларли силжишлар қайд этилмаётган эди, шу боис голландиялик олимларнинг эришган ютуқлари бу йўналишда катта инқилоб бўлди, дейилмоқда.

«Бу квант физикаси учун улкан ютуқ. У туфайли биз нафақат атом, балки вақт ва макон ҳақидаги билимимизни ҳам кенгайтирамиз», — дейди Окленд университети тадқиқотчиси Маартен Хугерланд.

Manba: terabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!