Олимлар коронавирусни зарарсизлантирувчи бурун спрейларини яратишди

Олимлар коронавирусни зарарсизлантирувчи бурун спрейларини яратишди

Буюк Британиянинг Бирмингем университети олимлари томонидан коронавирус юқишининг олдини олишга қодир бурун спрей ишлаб чиқилди,  деб хабар қилди Sky News.

Ушбу спрейни тадқиқотдан ўтказганларнинг айтишича, спрей коронавирус инфекциясини бурунннинг ўзида зарарсизлантиради. Спрей томчилари бурундаги вирусни ўраб олгани сабабли касал одам аксириши ёки йўталиши орқали ташқарига чиқадиган вирус зарраларининг бошқа одамга юқиш эҳтимоли камроқ бўлади.

«Гарчи бизнинг бурунларимиз ҳар куни минглаб литр ҳавони филтрласа-да,  бурнимизда инфекциядан катта ҳимоя мавжуд эмас ва ҳаво орқали юқадиган вирусларнинг аксарияти бурун йўллари орқали юқади. Биз ишлаб чиққан пуркагич айнан ўша ҳимоя воситасини тақдим қилади. Шу билан бирга у вируснинг одамдан одамга юқишининг олдини ҳам олади» дейди етакчи тадқиқотчилардан бири профессор Лиам Гровер.

Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики,  спрейни ишлатган одам икки кунгача инфекцияни юқтириб олишдан ҳимоя қилинган бўлади. Олимларнинг таъкидлашича,  ушбу спрейдан мунтазам фойдаланиш коронавирус касаллиги юқишини сезиларли даражада камайтириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!